Афғонистон полицияси тарқатган хабарга кўра, мамлакат жанубидаги Қандахор шаҳрида номаълум шахс томонидан граната улоқтирилиши натижасида бир АҚШ ҳарбийси яраланган.

Маълумотларга кўра, ҳужум Қандахордаги гавжум бозорлардан бирининг олдида, АҚШ ҳарбийларига тегишли автоколонна ўтаëтган вақтда амалга оширилган.
Маҳаллий полиция граната улоқтирган шахсни қўлга олганини маълум қилган.