Шимолий Кореянинг ядровий дастури бўйича навбатдаги музокаралар бошланиши муносабати билан Жанубий Корея вакили Вашингтонга йўл олди.

Жанубий Корея Ташқи Ишлар Вазири ўринбосари Ле Со Хюкнинг Пхенян ядровий дастури бўйича шу ойда ўтиши режалаштирилаëтган музокаралар муносабати билан эртага АҚШ ва Япония дипломатлари билан учрашиши кутилмоқда.
Душанба куни Пхенян агар у ядровий дастурини тўхтатса, Шимолий Кореяга мамлакат тинчлиги сақланиши ҳақида кафолат бериш борасидаги Вашингтон таклифини рад этди.