Германия Канцлери Герҳард Шрëдер бугун Астанада Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан мулоқот қилди.

Учрашув кун тартибидан Қозоғистонда истиқомат қилаëтган тақрибан 300 мингга яқин этник немислар ва Германияда яшаëтган этник қозоқлар аҳволини муҳокама қилиш ҳам ўрин олган.
Жума куни икки лидер Астанада қозоқ ва немис тадбиркорлари форумида иштирок этади.
Ташрифи давомида Шрëдер Қозоғистондаги этник немислар вакиллари билан учрашишни ҳам режалаштирган.