Арманистон ва Озарбайжон президентлари Роберт Кочерян ва Илҳом Алиевлар Тоғли Қорабоғ муаммоси юзасидан музокараларга тайëр эканлигини билдиришган.

Бу ҳақда ЕХҲТ Минск гуруҳи таркибида Тоғли Қорабоғ муаммолари билан шуғулланаëтган АҚШ дипломати Рудолф Перин хабар қилди.
Перинга кўра учрашув муддати ҳали аниқ эмас аммо ҳар икки президент музокараларнинг "иложи бор қадар тезроқ " ўтишини исташмоқда.
Тоғли Қорабоғда1994 йилда уруш ҳаракатлари тўҳтаган бўлса да, халқаро ҳуқуқ маëрларига кўра ҳудуд Озарбйжоннинг таркибий қисми ҳисобланади.
Арманистон ҳукумати тарафидан қўллаб қувватланган, ўзини Тоғли-Қорабоғ республикаси деб эълон қилган тузилма халқаро жамоатчилик тарафидан эътироф қилинмади.