Греция суди “17 ноябр”, деб номланган террор гуруҳини 30 йил ичида амалга оширилган суиқасд, ўғрилик ва портлашларга алоқадорликда айбламоқда.

Маълумотларга кўра, гуруҳ 2000дан ортиқ жиноят, жумладан 19 қотиллик, ўнлаб ракета ва бомба портлашларини содир этган.
Мазкур ҳодиса бўйича, суд шу ҳафта сўнггида ҳукм чиқаради.