“Дунë жамоатчилиги Афғонистонни қайта тиклаш дастурида қатнашишни кучайтирадими ëки мағлубиятларга чидаб яшайверадими-шуни ҳал қилмоғи зарур”, деди БМТ Бош Котиби Кофи Аннан.

Ушбу баëнот БМТ Бош Ассамблеясининг бу йилги ҳисоботида чоп этилди.
БМТнинг Тинчликни Сақлаш бўйича вазир ўринбосари Жан Мари Гуехеннонинг айтишича, ҳукуматнинг демократияни ўрнатиш жараëнига қаратилган ҳаракати келаси 12 ой ичида мушкул бўлади.