АҚШ Шимолий Кореяга қўшимча озиқ-овқат ëрдами кўрсатиш масаласини муҳока қилмоқда.

Шимолий Кореядаги очликда яшаëтган 6,5 миллион фуқаро ҳаëтини қутқариб қолиш учун БМТнинг Озиқ-овқат дастури дунë жамоатчилигига 170 миллион доллар ажратишини сўраб мурожаат қилди.
Шу йил бошида АҚШ ҳукумати Шимолий Кореяга 40 минг тонна озиқ-овқат маҳсулоти юборган эди.
АҚШ Давлат Департаменти таъкидлашича, Шимолий Корея маҳсулотларни тақсимлашни яхши назорат қилмаяпти.