Пентагон расмийлари ўтказган текширув натижаларига кўра, “Halliburton ” ширкати Ироқдаги АҚШ ҳарбийларига ëқилғини керагидан ҳам ортиқ нархга сотган.

Ширкат бу даъволарни инкор этмоқда.
Аммо ўз исмини айтишни истамаган Пентагон вакилининг маълум қилишича,ширкат ëқилғи ва бошқа масалаларда жуда қиммат хизмат кўрсатган.
Илгари АҚШ вице Президенти Дик Ченей “Halliburton” нефт хизматлари ва қурилиш гуруҳини бошқарган эди.
Кеча эса, АҚШ ҳарбийлари “Halliburton” ширкатига тўланган бир миллион долларни қайтариб олганини маълум қилди. Аммо бу ҳаракатга “Halliburton” атрофидаги тўпонолонлар сабаб эмас.