Филиппинда олти кун кучли ёмғир ёққанидан кейин содир бўлган ер кўчиши натижасида юздан ортиқ одам нобуд бўлгани тахмин қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, қутқарувчилар 35 одам жасадини топганлар. Ҳозирча 80дан ортиқ одам топилмаган. Лейте оролида ер кўчиши юз берган пайтда одамлар уйқуда бўлганлар. Шунингдек, табиий офат натижасида бир қанча уйлар ҳам бузилган.