Оқ Уй расмийларига кўра, АҚШнинг махсус вакили Жеймс Бейкер Президент Жорж Бушга Ироқнинг 120 миллиард долларлик ташқи қарзларини камайтириш учун хали кўп иш қилиниши кераклигини айтган.

Бейкер шу ҳафтада Франция, Германия, Италия, Британия ва Россия расмийлари билан мазкур масала юзасидан музокаралар олиб борди.
АҚШ расмийлари ва халқаро ҳамжамият вакиллари катта миқдордаги қарзлар Ироқни қайта қуриш ишларига халал беришини айтмоқдалар.