Ироқ полицияси офицери Салом Занганага кўра, бугун АҚШ аскарлари янглишиб ироқлик уч полиция ходимини отиб ўлдирганлар.

Киркук шаҳридан жанубда юз берган мазкур воқеада Ироқ полициясининг яна икки нафар ходими яраланган.
АҚШ ҳарбийлари ҳозирча бу воқеага муносабат билдирганлари йўқ.