Тожикистон милиция ходимлари Ўзбекистон чегараси яқинида 180 килограмм героинни мусодара қилишди.

Тожикистон Ички Ишлар Вазирлигига кўра, мева халталарига солинган героинни ташиб кетаëтган юк машинаси йўл ҳалокатига учраган. Бу юк машинаси ҳайдовчилари катта миқдорда пора таклиф қилишгани, милиция ходимларида шубҳа уйғотган.
Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасини қўриқлаëтган россиялик чегарачилар жорий йил бошидан бери, тахминан 5 тонна героинни мусодара қилишди.