Қирғизистон Бош Вазири Николай Танаев ўзи бошлиқ бўлган давлат компаниясидан устама фоиз тўламаслик шарти билан қарз олганлиги учун танқид қилинди.

Бугун Қирғизистондаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ва нодавлат ташкилотлар баëнот эълон қилиб, Танаевни Миллий Энергетика компаниясидан имтиëзли қарз олгани учун афв сўрашга чақирдилар. Мазкур ташкилотларга кўра, бу масала юзасидан текширув ўтказиш керак.
Қирғизистон Бош Вазири қонунни бузмаган ҳолда қарз олгани ва бу пулга уй сотиб олганини билдирди.
Қирғизистон Миллий Энергетика компанияси январ ойида Танаевга 102.000 доллар қарз бергани ва у ноябр ойида қарзни қайтарганини маълум қилди.