Тел-Авив ва Ғазо шаҳарларида содир этилган портлашлардан кейин Исроил хавфсизлик чораларини кучайтира бошлади.

Кеча Тел-Авив яқинидаги автобус бекатида содир этилган портлаш учун масъулиятни Суриядаги "Фаластин Озодлиги Халқ Жабҳаси" ўз зиммасига олган. Портлашда тўрт нафар исроиллик ва худкуш террорчи ҳалок бўлди.
Ушбу ҳужум, Исроилнинг ҳаво зарбаси натижасида Ғазо шаҳрида "Исломий Жиҳод" гуруҳи ҳарбий лидери Мўқлид Ҳамид нобуд бўлганидан кўп ўтмай амалга ошди.