Италиянинг озиқ-овқатлар ишлаб чиқарувчи банкротга учраган “Пармалат”ширкатининг собиқ рахбари Калисто Танци қўлга олинди.

Уни ва ширкатнинг яна 20 рахбарини катта миқëсдаги товламачиликда айблашмоқда.
"Пармалат" ширкати ҳисобида 12 миллиард доллар камаомад борлиги аниқланган.
Кеча Парма шаҳар суди ширкатни расман банкрот деб топди.
Италия озиқ овқат саноатининг бу улкан корҳонасининг 30 дан ортиқ хориждаги шўбаларида 36 минг киши ишлайди. Ширкатнинг йиллик махсулот ҳажми 10 миллиард долларни ташкил қилади.