Жанубий Корея Хитойнинг бир киши ғайриоддий зотилжамга чалинганлиги аниқланган Гуандун вилоятидан келувчиларни қаттиқ тиббий текширувдан ўтказа бошлади.

Маъмурлар фармойишига кўра, Хитойнинг бу вилоятидан Жанубий Кореяга келувчиларнинг ҳаммаси беш кун давомида ҳар куни тиббий кўрикдан ўтиб туриши лозим. Бундан ташқари Жанубий Кореянинг барча аэропортлари ва денгиз портларида ҳар бир йўловчининг тана ҳарорати махсус асбоблар ёрдамида ўлчанмоқда.
Ўтган йили дунё бўйлаб 8 минг нафардан зиёд киши ғайриоддий зотилжам (SARS)га чалинган, уларнинг 800 нафари нобуд бўлган эди.