Лўя Жирга делегатлари (улар ҳаммаси бўлиб 500 киши) Афғонистоннинг сиёсий тизими қандай бўлиши масаласида бир қарорга кела олмаяптилар. Кенгашнинг пайшанба куни бўлиб ўтган мажлисида Афғонистонда кучли президентлик ҳокимияти бўлуви назарда тутилган конституция лойиҳаси учун вакилларнинг учдан биридан кўпроғи овоз беришдан бош тортган эди.
Бу лойиҳани мамлакат аҳолисининг кўпчилигини ташкил этувчи паштунлар вакили, мамлакат раҳбари Ҳамид Карзай қўллаб- қувватламоқда. Афғонистонлик ўзбеклар ва тожиклар жамоалари Бош вазир ва парламентга кўпроқ ваколатлар берилишини талаб қилаяптилар.
БМТ ва АҚШ вакиллари Лахдар Брахимий ва Залмай Халилзодлар келишмовчиликларни бартараф этиш мақсадида кеча Лўя Жирга делегатлари билан сўзлашувлар ўтказдилар.