Кўплаб мамлакатлар Афғонистоннинг янги Конституцияси қабул қилинганини олқишламоқдалар.

Россия Ташқи Ишлар Вазирлиги янги Конституция Афғонистондаги турли этник гуруҳлар ўртасида миллий бирлик ўрнатиш учун ëрдам беришига умид билдирди.
Германия Канцлери Герхард Шрëдернинг қайд этишича, янги Конституция Афғонистонни демократия ва тараққиëт сари етаклайди.
Британия Ташқи Ишлар Вазири Жэк Строуга кўра, мазкур Конституция қабул қилингани халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонга кўрсатаëтган ëрдами самарали бўлаëтганини намойиш қилмоқда.