Ўтган тунда Алжирда юз берган зилзила оқибатида камида 30 киши жарохат олгани айтилмоқда.

Ер ости силкинишларининг кучи Рихтер шкаласи бўйича беш бутун ўндан етти баллни ташкил қилган.
Зилзила эпицентри мамлакат шарқидаги Бумердес қишлоғида бўлганлиги қайд қилинди.
Зилзила оқибатида мамлакатнинг бир қанча шахарларида электр тизими ишдан чиқди.
Ўтган йилнинг май ойида айни ҳудудда юз берган зилзила оқибатида икки минг киши ҳалок бўлган эди.