Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар бўйича расмийси Хавиер Солана бугун Теҳронга борди.

У Эрон Ташқи Ишлар Вазири Камол Харрозий билан учрашув давомида, Теҳрон ҳукуматини келаси ойга белгиланган Парламент сайловларини эркин ва адолатли равишда ўтказишга чақирди.
Солананинг Теҳрон ташрифи эронлик юзлаб ислоҳотчи депутатларнинг мазкур сайловда қатнашишдан таъқиқланган вақтга тўғри келди. Бу қарор мамлакатда кучли норозилик уйғотди.
Солананинг икки кунлик Теҳрон ташрифи давомида Эроннинг ядровий дастури ва инсон ҳуқуқларига оид масалалар муҳокама қилинади.