Бугун Улан-Баторда Россия Ташқи Ишлар Вазири Игор Иванов ва Монголия расмийлари ҳарбий соҳадаги алоқаларни ривожлантириш ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Игор Иванов Шанхай Ҳамкорлик ташкилотининг учрашувига қатнашиш учун эртага Улан-Батордан Пекинга боради.