Ўзбекистон Бош Прокурори Рашиджон Қодировга кўра, ЯК-40 русумидаги самолётга террор ҳужуми уюштирилмаган. Бош Прокурорнинг билдиришича, самолётнинг қўниш мосламаси ишламаган. Учувчилар қуюқ туман шароитида самолётни ерга қўндиришга икки марта ҳаракат қилганлар. Бироқ, самолёт қўниш майдончасига етиб бормай деворга урилиб, ёниб кетган.
Юз берган ҳалокат натижасида бошқа йўловчилар билан бирга БМТ вакили Ричард Конрой ва АҚШга қарашли гуманитар ёрдам кўрсатувчи ташкилотнинг маҳаллий бўлим бошлиғи Ричард Паннер ҳам нобуд бўлди.
Бугун Беларус транспорт вазирлиги матбуот вакили Вадим Битсан кеча Ўзбекистонда ҳалокатга учраган ЯК-40 русумидаги самолёт Минскдаги таъмирлаш заводида сўнгги маротаба 1999 йилда таъмирланганини маълум қилди.