Россия Мудофаа Вазири Игор Иванов бугун Москвада қозоғистонлик ҳамкасби Мухтор Олтинбоев билан учрашди.

Учрашувдан сўнг вазирлар икки давлат ўртасида ҳарбий ҳамкорлик масалалари, хусусан Қозоғистон ҳаво мудофааси тизимини мукаммалаштириш ва Каспий флотилиясини тузишда Россиянинг иштироки тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Шунингдек Олтинбоев Россиянинг қурол экспорти билан шуғулланувчи "Рособоронэкспорт" ширкати раҳбарияти билан ҳам учрашади.