Эронда диний консерваторлар ислоҳотчиларга ён беришга тайёр эканликларини айтишди.

Бугун Эрон руҳонийларидан бири Оятулло Муҳаммад Имом Кошоний парламент сайловларида қатнашишлари таъқиқланган номзодлар рўйхати қайта кўриб чиқилишини маълум қилди. Унинг айтишича, бу борада сўнгги қарор Эрон Олий руҳонийси Оятулло Али Хуманаи тавсиясига биноан қабул қилинади.