Ўқувчилар мактабга диний либосларда келишини таъқиқлаш тўғрисида Франция ҳукуматига таклиф этилган қонун лойиҳасига норозилик сифати бугун бир неча давлатда норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Мазкур қонун лойиҳаси айниқса мусулмонлар ғазабини қўзғади.
Бугун Байрут, Уммон ва Лондондаги Франция элчихоналари олдида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Шунингдек, бугун кечки пайт Францияда, Канада ва АҚШ шаҳарларида намойишлари бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Кашмирнинг Сринигар шаҳрида ҳам мусулмон аёлларининг кичик гуруҳи норозилик намойиши ўтказди.