Нурбек Норасмий манбаларга кўра, Самарқанд вилоятилик тўрт мингдан ортиқ аёл хорижий мамлакатларда ишламоқда. Бу вилоятда аёллар ўртасида таносил касалликларига чалиниш кўрсаткичи янада ошишига ҳам сабаб бўлаётир.
“Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлганларнинг таъкидлашича, ўз танини сотаётган аёллар вилоятнинг Иштихон, Жомбой, Оқдарё туманлари, Самарқанд шаҳрида кўпайиб кетган.
Суҳбатдош Қодир Ҳамроқуловнинг айтишича, илгари фақат шаҳарлардагина бўладиган бундай ҳолатлар эндиликда қишлоқларда ҳам илдиз отмоқда. Қишлоқларда эркакларнинг аксарияти ишсиз бўлгани сабабли аёллар кўчага чиқишга мажбур бўляпти.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Маматқул Мухторовнинг билдиришича, кўп ҳолларда ота-оналар қизларини, эркаклар хотинларини хорижга пул ишлаб келишга жўнатмоқда. Айрим ҳолларда 18-20 ёшли қизларнинг ёшини 30 дан ошириб кўрсатиб, янги паспорт олиш ёки ўзгага никоҳлаб, чет элга юбориш ҳоллари учраётир.
Ички ишлар ходимларидан бирининг таъкидлашича, қамоқхоналардаги аёллар орасида ҳам таносил касалликларини орттирганлар бор. 2003 йилда 100 дан ортиқ маҳбус аёл тиббий кўрикдан ўтказилганда, уларнинг аксариятида заҳм, сўзак каби касалликлар мавжудлиги аниқланган.
Шифокор Машҳура Самандарова таносил касалликлари билан оғриган аёллардан туғилаётган чақалоқлар ҳам майиб-мажруҳ бўлиб қолаётганини айтади.
Унинг билдиришича, хорижда ишлаб қайтган аёллар орасида таносил касалликларидан ташқари ОИТСни юқтирганлар ҳам учрайди.