БМТ Бош Котиби Кофи Аннан июн ойида ҳокимиятни ироқликларга топширишдан аввал, мамлакатда бевосита сайловлар ўтказиш имкониятларини аниқлаш учун Ироққа БМТ делегациясини жўнатиш ҳақидаги Америка илтимосини кўриб чиқаëтганини маълум қилди.
Кофи Аннан кеча Нью-Йоркда АҚШнинг Ироқдаги маъмурияти бошлиғи Пол Бремер, Британия ва Ироқ расмийлари билан музокаралар ўтказганидан кейин қуйидагиларни қайд этди:
“Ҳозирдан июн ойи охиригача БМТ Ироқда қандай рол ўйнай олишини аниқлаш учун сайлов ва хавфсизлик масалалари борасида яна музокаралар ўтказишга келишиб олдик”, - деди Кофи Аннан.
АҚШ раҳбарияти 30 июнгача бевосита сайланган эмас, балки тайинланган Ироқ муваққат ҳукуматига ҳокимиятни топширишни режалаштирмоқда.
Аммо ироқлик шиалар раҳбари Оятулло Али ал-Систоний мазкур режани рад этиб, бевосита сайловлар ўтказилишини талаб қилмоқда.