Бугун Жазоирнинг Скикда шаҳри яқинидаги газни қайта ишлаш заводида портлаш юз бергани оқибатида камида 20 одам нобуд бўлди ва 70дан ортиқ киши яраланди.

Жазоир расмийларига кўра, ҳозирча портлаш сабаблари аниқ эмас.
ОПЕК Уюшмасига аъзо Жазоир нефт ва газ ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда етакчи ўринлардан бирини эгаллаган.