Бугун Теҳронда бир гуруҳ консерваторлар ва ислоҳотчилар ўртасида муштлашиш юз бергани оқибатида камида уч одам яраланди.

Эрон Васийлар Кенгаши 3.000дан ортиқ ислоҳотчини 20 февралга белгиланган парламент сайловларида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилгани норозиликларга сабаб бўлмоқда.
Сешанба куни мазкур кенгаш 200 нафар ислоҳотчи номзодга сайловда қатнашишга рухсат берди. Аммо ислоҳотчилар барча номзодларнинг сайловда қатнашиши учун рухсат берилишини талаб қилмоқдалар.