Россия Молия Вазири Алексей Кудрин Президент Владимир Путиннинг қайта сайланиши иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш учун кучли туртки бўлади, деди.

Россияда ўтказилган сўроқ натижаларига кўра, сўровда қатнашганларнинг кўпчилиги Путин март ойига белгиланган президентлик сайловида қайта сайланади, деб ўйламоқда.
Давос анжумани доирасида АҚШ расмийлари билан учрашган Алексей Кудрин Россия жорий йилда Жаҳон Савдо Ташкилотига қўшилишига умид билдирди.