Бугун Эрон Президенти Муҳаммад Хотамий ва Парламент раиси Меҳди Карубий Васийлар Кенгашига мурожаат қилиб, ислоҳотчи номзодларнинг сайловда қатнашиши учун рухсат беришни сўрадилар.

Эрон Васийлар Кенгаши тахминан 3.000 ислоҳотчини 20 февралга белгиланган парламент сайловларида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилган. Яқинда мазкур кенгаш 300 нафар ислоҳотчи номзодга сайловда қатнашишга рухсат берди. Аммо ислоҳотчилар барча номзодларнинг сайловда қатнашиши учун рухсат берилишини талаб қилмоқдалар.