АҚШ расмийларига кўра, Афғонистондаги Америка қўшинлари Толиблар ва Ал-Қайда жанггариларига қарши баҳорги ҳужумга тайёргарлик кўрмоқдалар.

Исми маълум қилинмаган АҚШ расмийсига таяниб Ассошиэйтед Пресс ва Ройтер ахборот агентликларининг маълум қилишича, баҳорги ҳарбий операцияларга тайёргарлик ишлари аллақачон бошланган.
Ўтган ҳафтада Покистон Президенти Парвез Мушарраф Афғонистон билан чегарадош минтақада Ал-Қайда лидери Усама Бин Ладенни қидириб топиш учун мамлакатга ҳеч қандай ҳорижий кучлар келмаслигини билдирган эди.