29 январ куни АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл “АҚШ Европадаги қўшинлари сонини камайтиради”, деб билдирди.

Пауэлл бу борада Вашингтонда нутқ сўзлаб, Европада қўшинларнинг қисқартирилиши “совуқ уруш” тугаганлиги ва АҚШ стратегик режаларининг ўзгаргани билан боғлиқ, деди.
Ҳозир Европада АҚШнинг 110 минг ҳарбийси бор. Уларнинг асосий қисми Германияда жойлашган.