Бугун Гаага Халқаро Трибуналида Босния сербларининг собиқ раҳбарларидан бири Момчило Краишник устидан маҳкама жараёни бошланди.

У Босниядаги фуқаролар уруши даврида геноцид ва ҳарбий жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. Агар унинг айби исботланса, Краишник умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилади.