“Франс Пресс” ахборот агентлиги хабарига кўра, АҚШ Сенатида Рисин заҳарли моддаси қолдиқлари топилган.

Текширувлардан маълум бўлишича, сенатор Билл Фрист номига келган мактубга рисин заҳарли моддаси сингдирилган.
Бу ҳақда сенатор Билл Фрист шундай деди:
“Биз нафас олиш орқали ўтувчи рисин моддасидан ташвишдамиз. Топилган модда назарияда нафас олиш орқали ўтиши мумкин. Аммо хозирча бу қаватда ишловчи ходимлар орасида бундай аломтлар йўқ”, - деди сенатор Фрист.