Озарбайжон ва ғарб нефт компаниялари Боку-Тибилиси-Жайхун нефт қувури ётқизилиши ҳақидаги шартномани имзоладилар.

Шартномада кўрсатилишича, лойиҳанинг умумий қиймати 3 миллиард 600 миллион долларга тенг. 2010 йилга бориб ушбу қувур орқали ғарбга сотиш учун Туркиянинг Жайхун портига кунига бир миллион баррел нефт етказиб турилади.