Шимолий Корея ўз ядровий дастурларини музлатиш эвазига АҚШдан сарфланган ҳаражатларни тўлаб беришни талаб қилмоқда.

Бундан аввал Шимолий Корея ядровий дастурни тўхтатиш учун АҚШдан иқтисодий санкцияларни бекор қилишни ва молиявий ёрдам беришни талаб қилган эди.
Кеча Шимолий Корея расмийлари ядровий технологиялар дастури юзасидан пайдо бўлган зиддиятларни музокаралар орқали ҳал қилишга розилик билдирдилар. Бу борадаги музокараларнинг иккинчи давраси 25 февралда Пекинда ўтказилади.