Бугун Исроил Олий Суди Иордан дарёси ғарбий соҳилида хавфсизлик девори қурилиши қанчалик қонунийлиги масаласини кўриб чиқмоқда.

Бир қатор исроиллик ҳуқуқ ҳимоячилари хавфсизлик деворининг қурилиши ноқонунийдир, деган ариза билан Исроил Олий Судига мурожаат қилишган эди. Ҳуқуқ ҳимоячилари вакили Михаль Сфард бу ҳақда шундай деди:
“Биз судга икки талаб билан петицция бердик: биринчиси, оккупация қилинган ҳудудда бўлувчи деворнинг қурилиши ноқонунийдир ва бу ҳаракат халқаро гуманитар ҳуқуқ асосларига зиддир”, - деди Михаль Сфард