БМТ Шимолий Кореяга фавқулодда ёрдам кўрсатишни бошлади.

БМТ томонидан аввал мамлакатга киритилган озиқ-овқат маҳсулотлари тугамоқда. Бу маҳсулотлар очарчиликда яшаётган 6 миллион одамдан 100 минггини икки ой боқишга етади.
Халқаро Озиқ-Овқат Дастури вакили Масъуд Ҳайдар бу ҳақда шундай деди:
“Халқаро Озиқ-Овқат Дастурининг Шимолий Кореяга ажратган озиқ -овқат махсулотлари қарийиб тугади. Биз мамлакатдаги 6,5 миллион аҳолини боқишимиз керак. Бу эса болалар, аёллар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар, кекса кишилардир”, - деди Масъуд Ҳайдар.