Индонезия суди террорчиликда айбланган Суранто Абдул Гонийни умрбод қамоқ жазосига ҳукм этди.

Суранто 2002 йили Бали оролида содир этилган террор ҳаракати иштирокчиси сифатида айбланди. Ўша ҳаракат оқибатида 200 киши нобуд бўлган эди.
Бундан аввалги маҳкама жараёнларида Сурантонинг уч шериги ўлим жазосига ҳукм этилган эди. Индонезия расмийларига кўра, Бали оролидаги террорчилик ҳаракатининг бош ташкилотчилари ҳали қўлга олинганлари йўқ.