Бугун Покистон Президенти Парвез Мушарраф АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл билан телефон суҳбатида, Покистон ядровий технологиялар тарқалишининг олдини олиш учун барча чораларни кўради, деб билдирди.

Колин Пауэлл Покистондан ядровий технологияларга оид маълумотларнинг чет элга сотилгани бўйича чуқур текширув ўтказилганини юқори баҳолади.
Ўтган ҳафта покистонлик олим Абдул Қодир Хон ядровий технологияларни Ливия, Шимолий Корея ва Эронга сотганлигига иқрор бўлди. Аммо Президент Мушарраф Абдул Қодир Хонни авф этди.