Россиядаги Президентлик сайловларига номзод бўлган Иван Рибкиннинг сайловолди штаби, ўтган ҳафтадан бери йўқолган Рибкин ҳозирда Украинада эканини маълум қилди.

Сайловолди кампанияси бошлиғи Ксения Пономарёва Иван Рибкин соғ-саломат эканини ва Киевга маслаҳатлар учун борганини билдирди. Пономарёва бу ҳақда қўшимча маълумот бермади.
Рибкиннинг рафиқаси Албина бу маълумотни дарҳол тасдиқлай олмаслигини айтди. Исми маълум қилинмаган манбага асосланиб ахборот агентликларининг билдиришича, Рибкиннинг бугун кечқурун Москвага қайтиши кутилмоқда.