Бирлашган Араб Амирликлари расмийларига кўра, Эроннинг “Киш Ҳаво Йўллари” компаниясига қарашли самолёт Шаржа халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилганидан бир оз кейин ерга қулаган. Самолёт бортида 45 одам бўлган. Йўловчилардан камида 11 нафари ва экипаж аъзолари эронлик бўлган. Ҳалокатга техник нуқсон сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.