Россиянинг "Аэрофлот" авиаширкати собиқ раҳбарлари ва ҳисобчилари ширкат мол-мулкини ўғирлаганликда айбланмоқдалар. Россия Прокуратурасига кўра, тўқсонинчи йилларнинг ўрталарида улар "Аэрофлот" молиявий тушумларини Швейцариядаги бир ширкатнинг банк ҳисобига ўтказганлар. Аммо, судланувчилар ўзларига қўйилаётган айбловларни рад этмоқдалар.