Бугун Ўзбекистон Прокуратураси Тошкент туман судидан Фатима Муқодировага қамоқ жазоси белгилашни сўради.

2002 йилда қамоқхонадан қийноқ белгилари билан ўлиги қайтган Музаффар Авазовнинг онаси - Муқодирова варақа тарқатганликда ва мавжуд конституцион тузимга қарши ҳаракат қилганликда айбланиб, октябр ойида қамоққа олинган эди. Прокуратура ходимлари унга олти йил қамоқ жазоси белгилашни сўрамоқда. Аммо, Фатима Муқадирова оила-аъзолари унинг ўғли қотилларини аниқлашда адолат учун курашгани боис жазоланганини айтишган.