Франция Ташқи Ишлар Вазири Доминик де Вильпен Афғонистонга расмий сафар билан борди.
У Кобул расмийлари билан учрашув чоғида, Франция Афғонистонга берилаётган молиявий ёрдам миқдорини кўпайтиришини билдирди. Вильпенга кўра, бу маблағ Афғонистон иқтисоди ва инфраструктурасини тиклаш ишларига сарфланиши лозим.