“Ассошиэйтед Пресс” ахборот агентлиги хабарига кўра, БМТ Афғонистондаги вакили Беттина Гуалар қотиллари устидан ўтказилган маҳкама жараёнидан қониқиш ҳосил қилган.

Гуалар қотиллари устидан маҳкама Афғонистонда ўтказилди. Уни ўлдиришда айбдор, деб топилган икки Афғон фуқароси ўлим жазосига ҳукм этилди.
Гуалар ўтган йилнинг ноябрида Афғонистон шимолида ўлдирилган эди.