Ғарб ахборот агентликлари хабарларига кўра, Исроилда террор амалиёти хавфи пайдо бўлгани сабабли, мамлакат полицияси ҳарбий тайёрликка келтирилди.

Кеча Исроил ҳарбийлари Ғазо минтақасида тозалаш ишларини ўтказиш чоғида 15 фаластинликни ўлдирган эди. Фаластиндаги “Хамас” ва “Ислом жиҳоди” гуруҳлари Исроил ҳарбийларининг ана шу амалиёти учун қасос олишларини билдирдилар.
Шу муносабат билан Фаластин мухторияти Ташқи Ишлар вазири Набил Шаат шундай деди:
“Ўт очишни тўхтатишга олиб келувчи сиёсий жараёнсиз зўравонликлар занжирини узиб бўлмайди”, - деди Набил Шаат.