Хитойнинг Чанчун шаҳридаги 5 қаватли савдо марказларидан бирида ёнғин чиқиши оқибатида 50 киши нобуд бўлди, 60 киши жароҳатланди.

Ёнғинни 260 ўт ўчирувчи бир неча соат давомида ўчиришга муваффақ бўлди. Айни пайтда ёнғин бўлган савдо марказида нобуд бўлган одамлар жасадини қидириш ишлари олиб борилмоқда.