“Ассошиэйтед Пресс” ахборот агентлигига кўра, Иорданияда АҚШ ва Исроил фуқароларига нисбатан террорчилик ҳаракати уюштиришда айбланиб 4 киши қўлга олинган.

Қўлга олинганлар келиб чиқиши Фаластиндан бўлган Иордания фуқароларидир. Улардан бири молия вазирлигининг қидирувда бўлган собиқ ходимидир.